АсосийJamiyat

Турин политехника университети талабаси халқаро форумда ғолиб бўлди

'Турин политехника университети талабаси халқаро форумда ғолиб бўлди'ning rasmi

20 cентябрда Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган “Doha Oasis for Innovation” халқаро форум танловида Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг IV-босқич талабаси Мирзобек Маликов Ўзбекистон номидан иштирок этиб, индивидуал мусобақалар бўйича кумуш медални қўлга киритди.       

Ёш ихтирочи ушбу форумда “Unmanned Aerial Vehicle (UAV) Monitoring System in a Case of Aral Sea Shrinking” ,“Орол денгизини қайта тиклашда фойдаланиш учун мўлжалланган учувчисиз самолётнинг (UAV) мониторинг тизими” ихтироси билан иштирок этди.

Кашфиёт, инновация ва ишлаб чиқариш каби турли соҳалар бўйича ёшларнинг ижодини рағбатлантириш, қобилиятларини янада ривожлантириш ва истеъдодларини рўёбга чиқариш мақсадида ташкил этилган “Doha Oasis for Innovation” халқаро форуми “Ёшлар - миллат кучи” шиори остида ўтказилди. 

Унда мусулмон дунёсининг 32 та давлатидан 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 42 нафар ихтирочи ёшлар барча соҳаларни қамраб олувчи 22 та йўналиш бўйича индивидуал ва жамоавий мусобақаларида қатнашишди. Форум доирасида турли мамлакат ёшлари ўзаро жамоавий гуруҳларга бўлинган ҳолда 48 соат ичида 6 та янги ихтиро қилиш қобилиятларини намойиш этдилар.  

    Бошқа янгиликлар