1

“Хагибис” тўфони: қурбонлар сони 40 нафарга етди

ДУНЁ 14.10.2019, 10:53
“Хагибис” тўфони: қурбонлар сони 40 нафарга етди

Дам олиш кунларида Японияда 40 киши "Хагибис” тўфони қурбони бўлган, бедарак йўқолганлар 16 нафар, дея хабар берилмоқда.

 

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Япония Бош вазири Синздо Aбэ инқирозни бартараф этиш бўйича штаб йиғилишида эвакуация марказларига кўчирилган 30 минг япон аҳолиси табиий офатдан кейин уйларига қайта олмаётгани ҳақида айтиб ўтган. 

 

"Ҳозирда кўпчилик бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, биз туну кун фаол қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқдамиз. Тўфондан жуда кўп зарар кўрдик. Эвакуация қилинган 30 минг киши ўз уйларига қайта олмаяпти", деган Япония ҳукумати раҳбари. Aбэ, шунингдек, зарар кўрган ҳудудларда сув ва электр энергияси таъминотини тиклашга, эвакуация марказларида яшаш шароитларини кузатиб боришга ёрдам берадиган махсус гуруҳларни тузиш ҳақида топшириқ берган. 

 

Тўфон оқибатида Токио ва унга қўшни префектураларда электр узатиш линиялари узилган. Натижада 53 мингга яқин хонадон электр энергиясиз қолган. Мамлакат бўйлаб 130 мингдан ортиқ уйларда сув таъминоти йўқ. 

 

Эслатиб ўтамиз, шанба куни Япониянинг асосий ҳудудлари "Хагибис" тўфони остида қолди. Мамлакат марказий қисмидаги 12 префектурада, жумладан Токиода ҳам энг юқори хавф даражаси эълон қилинди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1