АсосийЖАМИЯТ

Депутат Дусов яшнободликлар билан жанжаллашди

Интернет тармоғида Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгаши депутати, «Миллий тиклани...

'Депутат Дусов яшнободликлар билан жанжаллашди'ning rasmi

Интернет тармоғида Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгаши депутати, «Миллий тикланиш» партиясидан бўлган Кабул Дусов ҳақида навбатдаги “шов-шув” тарқалди

Маълумот берилишича, халқ орасида сўз эркинлиги билан машҳур бўлган депутат Яшнобод тумани аҳолиси билан жанжалаллашиб қолди. Гап шундаки, Дўсов Махтумқули кўчасидан 22-авиашаҳарчага алоҳида ўзи учун кириш йўлини очмоқчи бўлган. Чунки у 30-сонли турар жой биносининг биринчи қаватини офис қилиб олган. Бироқ, аҳолининг барчаси ушбу кириш йўлига қарши бўлган. 

Айни ҳаракат сабаб у ерда жойлашган болалар майдончасига ҳам зарар етган.

Куни кечаги ҳолат акс этган видеода депутатнинг аҳоли норозилигига қарамай катта қурилиш машинасини ўзи кўрсатган томонга юришини буюрмоқда. Норозиликлар тортишувга айланиб, Дусов томонидан қўпол жавоблар қайтарилган. Хатто вазият туртишгача боргани акс этган. 

            Йиғилган аҳоли қаришилик қилиб турган бир пайтда депутат қандай йўл тутгани, натижа нима билан тугагани ҳақида ҳали яна маълумот берамиз.

Бошқа янгиликлар