Бугун, 14 октябрь куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятида содир бўлган зилзила Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида ҳам сезилди. Бу ҳақда Республика Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, ер силкиниши соат 13:50 да қайд этилган. Зилзила магнитудаси 3,4 ни, ўчоқ чуқурлиги эса 10 километрни ташкил этган.
Зилзила эпицентри Тошкентдан жануби-шарқ томонда 251 километр масофада, Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳудудида жойлашган. Эпицентр координаталари 40,16 даража шимолий кенглик ва 71,82 даража шарқий узунликни ташкил этган.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида қуйидаги куч билан сезилган:
— Фарғона туманида — 2–3 балл (18 километр);
— Қувасой шаҳрида — 2–3 балл (20 километр);
— Фарғона шаҳрида — 2 балл (25 километр);
— Марғилон шаҳрида — 2 балл (34 километр).






