Блогер ва ҳуқуқшунос ўзининг телеграм каналида олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари ҳақида бўраётган ўзгаришлар ҳақида шарҳ ва изоҳлар, фикр ва мулоҳазаларини билдириб боради. Буни яхши биласиз. Бу сафар ҳуқуқшуноснинг саволлари ДТМга эмас, Давлат қабул комиссиясига қаратилган.
Ҳушнудбек Худойбердиев:
"ДТМ келгуси йили бўладиган тест синовларига оид навбатдаги маълумотларни эълон қилди. Бунда ҳам деярли янги гап йўқ, асосан умумий маълумотлар берилди.
Жумладан:
👉 барча учун мажбурий бўлган 3 та фандан тест саволлари соддалаштирилган, энг осон даражада бўлади;
👉 айрим йўналишларда мажбурий блокдаги фан билан махсус блокдаги фан бир хил бўлиб қолиши мумкин. Масалан, математика йўналишига ҳужжат топширган абитуриент ҳам мажбурий блокда, ҳам мутахассислик блокида математика фанидан тест ишлайди. Бу иккаласининг асосий фарқи —мажбурий блокдаги саволларнинг барчаси осон бўлади, мутахассислик блокидаги саволлар эса турли мураккабликда (осон, ўртача, қийин) бўлади;
👉 балларни ҳисоблашда ўзгариш бўлмайди, аввал қандай бўлса, шундайлигича қолади. Яъни ҳар бир блокдан тўпланган баллар қўшилиб, умумий баллни ташкил этади ва абитуриентлар мана шу 5 та блокдан тўплаган бали бўйича ўзаро курашади (илгари учта блокнинг умумий бали олинарди).
Ҳозирча шулар. Юқоридаги маълумотлар денгиздан томчи холос, аммо асосий саволларга қачон жавоб берилади? Яъни қайси йўналишга қайси фанлардан имтиҳон бўлиши, тест саволлари қайси дарсликлардан тузилиши ҳақидаги маълумотларни юз минглаб абитуриентлар ва уларнинг устозлари кутмоқда ахир.
Фанлар мажмуаси, яъни қайси йўналишга қайси фандан тест саволи тушиши ҳақидаги маълумотлар Давлат қабул комиссияси томонидан тасдиқланади. Ўшанчун бу саволни ДТМга эмас, кўпроқ Давлат қабул комиссиясига бериш керак.
Аммо ҳеч бўлмаса дарсликлар рўйхатини ҳозирдан эълон қилиш мумкинку. Шуни ҳам 5-6 ой кутиш шартмас, менимча.