Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтига Жанубий Кореянинг HONAM университети декани Ли Ёнг Кю ва халқаро ишлар бўйича бўлим бошлиғи Сон Ван Йи ташриф буюрди.
Хорижлик меҳмонларни илмий ишлар ва инноватсиялар бўйича проректор Гўзал Холиқулова, ўқув ишлари бўйича проректор Рихситиллла Исмоилов, овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати кафедраси мудири Иқболжон Мелиқўзиев кутиб олишди.
Учрашув доирасида олиб борилган музокаралар натижасида икки томон ўртасида манфаатли шартнома имзоланди. Шартномага кўра, инстутдан 1 нафардан ўқитувчи ва талаба HONAM университетида 6 ой давомида бепул малака ошириш имкониятига эга бўлди! Фақат бунинг учун, талабадан корейс тилини мукаммал билиши талаб этилади.
Бу янгилик, албатта, институт талабалари учун қувончли бўлмай қолмайди. Айниқса, "Санъатда аниматсиявий ва мултимедиавий лойиҳалаш" йўналиши талабалари учун бу жуда ажойиб имконият демакдир.
17.10.2019 07:04
Талабалар Кореяда бепул малака оширади
