Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг телеграм каналида Жасур Кенгбоев томонидан суратга олиб жойлаштирилган тарвузнинг ҳайкали пайдо бўлди. Хабарда айтилишича, Тарвузнинг ҳайкали Чироқчининг Кўкдала қишлоғига ўрнатилган. Хабарни жойлаштирувчи қуйидаги изоҳларни қолдирган:
"Юртга биринчилардан бўлиб тарвуз етиштириб берадиган жой - қишлоғимиз Кўкдала остонасида тарвузга ҳайкал қўйилибди. Чойнак-пиёлага, лаганга, китобга ҳайкал тикланганини кўрганда, кишига озгина завқ келади, тарвузни кўриб, полиз маҳсулотлари ҳадисини олган ўтамайлилик, кўкдалалик деҳқонлар шаънига яхши иш қилинибди, деб ўйладим. Бахайр бўлсин! Зора, сайёҳлар ҳам бир тилик тарвуз учун Чироқчию Кўкдаламизгаям қадамранжида қилиб, серқатнов бўлиб кетса. Шароит, имконият, сервис ривожланса..."