АсосийMadaniyat

"Ўзбеккино" Малайзия кинокомпанияси билан ҳамкорликда Имом ал-Бухорий ҳақидаги телесериални суратга олади

'"Ўзбеккино" Малайзия кинокомпанияси билан ҳамкорликда  Имом ал-Бухорий ҳақидаги телесериални суратга олади'ning rasmi

"Ўзбеккино" ва Малайзиянинг «ILLUSION PICTURES» AQUILA EMAS SDN BHD компанияси ҳамкорликда Имом ал-Бухорий ҳақидаги телесериални суратга олади. Бу ҳақда ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Томонлар Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги контент-саноат соҳасидаги фойдали ҳамкорликни йўлга қўйишни келишиб олишди. 

"Бу Aquila Emas компаниясининг муваффақиятли ривожланишида яна бир муҳим қадам бўлди. "Ўзбеккино" билан ҳамкорлигимиз ҳақиқатан ҳам ўз вақтида йўлга қўйилган ҳамкорлик бўлди, чунки Малайзия контент-саноати мустаҳкам пойдеворга эга, Ўзбекистонда эса уни прогрессив равишда ривожлантириш мумкин, – деб таъкидлади Малайзия компанияси бошқарув директори Сяризан Мд Иса. – Бошқача қилиб айтганда, бу ерга келишимизнинг асосий сабаби тажрибамизни ўртоқлашиш, умумий қизиқишимиз учун зарур бўлган манбалардан унумли фойдаланишдир. Биз ўзбек провайдерлари билан ижодий саноатни ривожлантиришда яқиндан ҳамкорлик қилишни ният қилдик, бунда бизга Куала-Лумпурда жойлашган Ўзбекистон республикаси элчихонаси катта ёрдам бермоқда. "Имом-ал Бухорий" телесериалининг суратга олиниши Illusion Pictures ва «Ўзбеккино» учун ҳамкорликни йўлга қўйишда муҳим лойиҳалардан бири бўлди".

"Мазкур лойиҳа жаҳонга нафақат янги Ўзбекистон ҳақидаги фильм ёки сериални ҳадя этади, балки ўтмишдаги буюк тарихимиз билан таништиради. Бу янги – кинотуризм, деган йўналишдаги самарали қадам бўлди. У ўз навбатида мамлакатимиз билан яқиндан танишиш истагида бўлган сайёҳларни ўзига жалб этади, зиёрат туризмини ривожлантиради", деди "Ўзбеккино" миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдуҳолиқов ҳамкорлик меморандумини имзолаш тадбирида. 

Томонлар тенг ҳуқуқлилик ва умумий қизиқишлар доирасида ҳамкорликнинг бундай шаклларини, кинотуризмни мунтазам равишда ривожлантиришга, Малайзия кинокомпанияларининг Ўзбекистон республикаси ҳудудида фильмларни суратга олишига, МДҲ нинг Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби давлатларини ҳам ҳамкорликка жалб этишга, шу билан бирга нафақат давлат балки хусусий секторда ҳам ҳамкорликдаги фильмларни яратишга келишиб олишди. 

    Бошқа янгиликлар