Сенат Раиси Танзила Нарбаева Франция Элчиси билан учрашди

СИЁСАТ 17.10.2019, 13:48
Сенат Раиси Танзила Нарбаева Франция Элчиси билан учрашди

Жорий йил 17 октябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Франциянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Изабель Сервоз-Галлуччи билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил октябрь ойида Францияга амалга оширган расмий ташрифи мамлакатларимиз муносабатларида янги саҳифа очганини таъкидладилар.

Суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш, шу жумладан парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Франция парламенти Сенати Раиси Жерар Ларше Ўзбекистонга ташриф буюриши таклифини билдирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1