1

Беморларнинг пластик картасидан пул ўмарган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди (Видео)

ЖИНОЯТ 17.10.2019, 17:28
Теглар: фирибгар, пластик карта
Беморларнинг пластик картасидан пул ўмарган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди (Видео)

Ишонч инсонлар ўртасидаги муносабатнинг энг муҳим жиҳати ҳисобланади. Интернет тармоқларида беморлар ва бошқа мурувватга муҳтож одамларнинг саҳоватли инсонларга ёзган мурожаатларини жуда кўп кўрамиз. Уларга ҳамюртларимиз имкон даражасида ёрдам беришга шошилади. Ана шундай ёрдамга муҳтож инсонларнинг ишончини суистеъмол қилиб, уларнинг ҳисоб рақамидан ўз ҳисоб рақамига пул ечиб олган фирибгар шахс қўлга олинди. Ҳозирги вақтда унга нисбатан тергов жараёнлари олиб борилмоқда. Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бу ҳақда маълум қилди.

Бу кимса телеграм тармоғида ўзини аёл киши қилиб кўрсатиб, турли одамлар билан танишади ва фирибгарлик йўли билан бойишни мақсад қилади. 

Бу кимса бир сафар бемор йигитнинг пластик рақамидан 51 миллионни, бошқа сафар яна бир бемор пластик картасидан 10 миллиондан ошиқ маблағни ўзлаштириб олади. Батафсил тафсилотларни ушбу видео лавҳа орқали кўришингиз мумкин:

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1