1

Испанияда Ҳусниддин Атонинг фото кўргазмаси очилди

МАДАНИЯТ 18.10.2019, 16:32
Теглар: Ҳусниддин Ато, кўргазма
Испанияда Ҳусниддин Атонинг фото кўргазмаси очилди

Испаниянинг Толедо шаҳрида ўзбекистонлик фоторассом Хусниддин Атонинг кўргазмаси очилди.

16 октябрь куни Испаниянинг Толедо шаҳридаги Кастилия Ла Манча Университетида «Ўзбекистон Буюк Ипак Йўли марказида» деб номланган тақдимот бўлиб ўтди, дея хабар қилди Самарқанд давлат чет тиллар институти матбуот хизмати.

Тадбир очилишида СДЧТИ ўқитувчилари Ўткир Бурхонов ҳамда Лола Шаропова Ўзбекистон маданияти, тарихи, анъаналари ҳақида, шунингдек, ушбу икки олийгоҳ ўртасида бугунги кундаги ва келгусидаги ҳамкорлик алоқалари тўғрисида тақдимотларини намойиш этди.

Тақдимотдан сўнг эса меҳмонлар ўзбекистонлик фоторассом, Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси Ҳусниддин Атонинг «Ўзбекистон Буюк Ипак Йўли марказида» номи шахсий фото кўргазмасига таклиф этилди.

Кўргазмадан фотосуратларда ижодкорнинг ўзбек урф-одатлари, анъаналари, санъати ва халқ турмуш тарзи акс этган. Кўргазма 28 октябрга қадар давом этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1