АсосийJamiyat

Тошкент анҳорида чўкаётган аёл қутқариб қолинди

'Тошкент анҳорида чўкаётган аёл қутқариб қолинди'ning rasmi

18 октябрь куни соат 20:40 ларда Анҳор каналида чўкаётган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолинди. Бу Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Туркистон санъат саройи атрофида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан амалга оширилган.

Анҳорда чўкаётган ва ёрдам сўраган аёлни кўриб қолиб тезкорлик билан уни сувдан олиб чиққан Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси, сержант З.Эргашев ва унинг шериклари ёрдами билан қашқадарёлик фуқаро (1980 йилда туғилган) Ю.Х. шифохонага етказилган ва ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Маълум қилинишича, ҳозирда Шайхонтоҳур тумани ички ишлар ходимлари ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар