Бош прокуратура берган маълумотларга кўра, тадбиркорларга имконият яратиш, муаммолари бўйича амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Жиззах вилояти прокуратурасининг ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар жума куни вилоят ҳамда барча туман ва шаҳар прокуратураларида соат 10:00дан 13:00га қадар “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.
Мазкур қабуллар ташкил этилганидан буён вилоят прокуратураси органларига қисқа фурсат ичида тадбиркорлик субъектларидан жами 19 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан, 17 таси қаноатлантирилган бўлса, 2 таси юзасидан қонуний тушунтиришлар берилган.
Маълумот учун: Қаноатлантирилган мурожаатларнинг 9 таси электр тармоғига уланиш, 6 таси ўрта босимли газ тармоғига уланиш, 1 таси ўзбошимчалик билан қуриб олинган қурилмани бузиб ташлаш ҳамда 1 таси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга инвестиция киритиш масалаларига оиддир.
Вилоят прокуратураси органлари томонидан бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.