1

Тошкент вилоятининг гастрономик харитаси яратилди

ЖАМИЯТ 23.10.2019, 09:23
Тошкент вилоятининг гастрономик харитаси яратилди

Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш департаменти ташаббуси билан гастрономик туризм харитаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Харита вилоятнинг ўзига хос миллий ва Европа таомлари, дам олиш масканлари ҳамда хизмат кўрсатиш сифати билан алоҳида ажралиб турувчи умумий овқатланиш масканларини ўзида акс эттиради.

Хаританинг эътиборга молик жиҳати - ушбу умумий овқатланиш масканларининг жойлашган ўрни (геолокацияси)ни QR код ёрдамида аниқлаш имконияти мавжуд.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1