АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган мультфильмларнинг 90 фоизи телеканаллар орқали намойиш этилмайди

'Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган мультфильмларнинг 90 фоизи телеканаллар орқали намойиш этилмайди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг энг болажон “Болажон” телеканали миллий мультфильмларга эътибор қаратмайди. Бу ҳақда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги, “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК директори вазифасини бажарувчи, режиссёр Дмитрий Власов маълум қилди. У шунингдек Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган мультфильм маҳсулотларининг 90 фоизи телеканаллар орқали намойиш этилмаслигини айтди. 

“Нега намойиш этилмайди. Ахир эфир сеткаларини маҳаллий маҳсулотлар билан тўлдириб туриш яхши эмасми?” деган саволга режиссёрнинг ўзи ҳам ҳайрон эканини билдиради.

“Бизда яхши аннимациялар бор, 53 йилдан бери ўзбек мультипликацияси ишлаб келмоқда. Ушбу давр ичида зўр фильмлар ишлаб чиқилган. Кўп фильмларни санаб чиқишим мумкин. 600- 700 атрофида фильмлар бор. Ушбу ишлаб чиқарилган фильмларнинг 90 фоизи телеканаллар орқали намойиш этилмайди”, дейди Власов.

Директор муаллифлик ҳуқуқи масаласига ҳам эътибор қаратади:

“Муаллифлик ҳуқуқи “Ўзбеккино”га қарайди. Энди ўйлаб кўринг, “Болажон” давлат каналими демак халқнинг тўлаган солиғига ишлайдими, ва мультстудия ҳам, демак студия халқни пулига фильм ишлаб чиқарган, демак “Болажон” халқ пулига ишланган фильмларни кўрсатиши керак халққа".

Ўзбек анимацияси қўшни мамлакатлардан ҳам кучли.

“Ишлаб чиқарилган 600 тами ёки 700 та мультфильмлардан 200 та 300 таси аниқ айта оламан, замон талабига жавоб беради, сифатли фильмлар. Бизнинг маҳсулотларимиз бекордан –бекорга жаҳон фестивалларида мукофот олишмайди. Фақат ўзимиз ўзимизнинг маҳсулотларимизга назаримиз илмайди. Ҳатто қўшни мамлакатлардан бизни анимация кучли деб айта оламан. Эронда бизнинг маҳсулотлар фестивалга қатнашганда Олий мукофотни қўлга киритган эди. Ҳамда эронлик томошабинлар бизнинг фильмларга маҳлиёлигини билдиришган эди. Бу бир мисол. Яъни,ўзимизда ишлаб чиқарилган мультфильмлар жаҳон томошабинига ҳам қизиқ туюлади, буни ўзимиз ҳам тан ола билишимиз керак”, — дейди Дмитрий Власов.

    Бошқа янгиликлар