АсосийJamiyat

Қўшкўпирдаги 34-мактаб аҳволи аниқлаштирилди

'Қўшкўпирдаги 34-мактаб аҳволи аниқлаштирилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни xabar.uz телеграм каналида Қўшкўпир туманидаги 2007 йилда фойдаланишга топшириладиган 315 ўринга мўлжалланган мактабда (рақами келтирилмаган) 520 та ўқувчи 2 сменада сиғишиб ўқиётгани қаттиқ танқид қилинди. Жорий йилда коллежлар қисқартирилгани сабаб 10-11 синф ўқувчилари қўшилиши туфайли 3 сменада ташкиллаштириш режалаштирилаётгани маълум қилинган.Ҳаттоки авваллари ўз биноси бўлмагани сабаб “Пахтакор” фуқаролар йиғини мутасаддилари ҳам мактаб спорт залининг бир бурчагида фаолият олиб боргани айтилади. Шунингдек, мактабга тоза ичимлик суви уланмагани таъкидланган.

Ушбу ҳолат Халқ таълими вазирлиги томонидан ўрганилди. 

Унга кўра, танқид қилинган мактаб Қўшкўпир туманидаги 34-сон мактаб  эканлиги аниқланди. Мактаб 320 ўринга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда 552 нафар ўқувчи таълим –тарбия олмоқда.  Вилоят халқ таълими бошқармасининг маълум қилишича, бу 1.7 навбатчилик коэффицентини ташкил қилади.

Аммо, бугунги кунда мактабда ўқиш 2 сменада ташкил қилинган. Филтрланган тоза ичимлик сувига эса 2018 йилда уланган.

Шунингдек, “Пахтакор” фуқаролар йиғини мутасаддилари жорий йилнинг август ойида мактабдан чиқарилгани маълум қилинмоқда.

    Бошқа янгиликлар