1

Тошкентда ШҲТ ҳукумат раҳбарлари йиғилиши бўлиб ўтмоқда

СИЁСАТ 02.11.2019, 10:10
Тошкентда ШҲТ ҳукумат раҳбарлари йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Бугун 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Ушбу жараённи батафсил ёритиб бориш учун журналистларга Тошкент фоточилар уйида матбуот маркази ташкил этилди.

ШҲТ 2001 йил 14 июнда Хитой, Россия, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон раҳбарлари томонидан ташкил этилган йирик тузилмадир. Шунингдек, 2017 йилда тузилмага Ҳиндистон ва Хитой аъзо бўлиб кирди.

Шунингдек, Афғонистон, Эрон ва Белорусь каби давлатлар кузатувчи саналади.

Тадбирда дастлаб Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов сўз олди. Бош вазир ўз нутқида экологик ва хавфсизлик масалаларига ҳам тўхталди.

Шунингдек, Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин, Хитой бош вазири Ли Кэсянлар ҳам сўзга чиқди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1