АсосийJamiyat

Сирдарё вилоятида “Бир миллион дарахт” акциясига старт берилди (Видео)

'Сирдарё вилоятида “Бир миллион дарахт” акциясига старт берилди (Видео)'ning rasmi

Сирдарё вилоятида кўчатлар асосан сув таъминоти чекланган жойларда экилади. Шу муносабат билан мураккаб иқлим шароитларига чидамли дарахт турлари танланади. Бундан ташқари, кўчатларни экишда сувни тежайдиган технологиялар, жумладан гидрогендан фойдаланиш режалаштирилган.

“Бир миллион дарахт” акциясининг мақсади – ўрмонларни кесиш ва иқлим ўзгариши таъсирига қарши курашиш, одамларни ихтиёрий равишда бирлаштириш орқали қулай атроф-муҳит яратиш, Ўзбекистонда дарахтларни кўпайтириш ва ўстириш масалаларига эътиборни жалб қилиш.

Маълумот ўрнида, ушбу лойиҳа мамлакатимизда йилда икки маротаба: октябрдан декабргача ва февралдан апрелгача ўтказилади.

Бошқа янгиликлар