АсосийJinoyat

Акушерлик ва гинекология марказидаги кирдикорлар фош этилди

'Акушерлик ва гинекология марказидаги кирдикорлар фош этилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан “Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази”да терговга қадар текширув ўтказилди.

Аниқланишича марказнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари, “Давр банк”нинг Юнусобод филиали, “Ипак йўли” банкининг Мирзо Улуғбекфилиали ходимлари ҳамда “T.S”, “S.F” МЧЖлари мансабдор шахслари, “X.U” ва “S.P.” хусусий корхоналари раҳбарлари ноқонуний даромад орттириш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктириб, 2018  ва жорий йилнинг ўтган даврида марказнинг жами 15,3 млрд. сўм пул маблағларини талон-торож  қилганликлари  аниқланди.

Ҳозирда “Республика ихтисослаштирилган акушерлик вагинекология илмий-амалий  тиббиёт маркази” мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари  биланжиноят  иши  қўзғатилиб,тергов  ҳаракатлари олиб  борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар