АсосийDunyo

АҚШ «Ал-Қоида»нинг икки раҳбари ҳақида маълумот учун 10 миллион доллар мукофот эълон қилди

'АҚШ «Ал-Қоида»нинг икки раҳбари ҳақида маълумот учун 10 миллион доллар мукофот эълон қилди'ning rasmi

Пайшанба куни Америка Қўшма Штатлари Ал-Қоиданинг Арабистон ярим оролидаги икки юқори мартабали раҳбари ҳақида маълумот берган шахсга 10 миллион долларгача мукофот берилишини маълум қилди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти хабар берган.

Дипломатик хавфсизлик масалалари бўйича котиб ёрдамчиси Майкл Эваноф Саад бин Атеф ал-Авлакий тўғрисида берилган маълумот учун 6 миллион долларгача ва Иброҳим Аҳмад Маҳмуд Ал-Коси ҳақидаги информация учун 4 миллион долларгача мукофот пули берилишини айтди.

Бу икки шахс Америка Қўшма Штатларига қарши ҳужумларни қўллаб-қувватлаганликда айбланмоқда.

    Бошқа янгиликлар