1

Нодира Қодирова ўлими бўйича Туркия элчиси изоҳ берди

ЖАМИЯТ 09.11.2019, 10:27
Нодира Қодирова ўлими бўйича Туркия элчиси изоҳ берди

Кеча, 8 ноябрь куни Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Аҳатов Туркия элчиси Эр Меҳмет Сурайя билан учрашди. Учрашувда жорий йил 23 сентябрь куни Анқара шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Нодира Қодированинг ўлими билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди.

Элчи Ўзбекистон фуқароси вафотига олиб келган фожиали воқеа муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирган. Элчи ҳозирги пайтда Туркиянинг тегишли идоралари ҳар томонлама ва синчковлик билан тергов ўтказаётганини, ушбу ишга доир барча ҳолатлар ўрганилаётганини айтган.

Элчи тергов объектив олиб борилиши, Ўзбекистон томони эса тезкор ва мунтазам тарзда терговнинг бориши ва натижалари тўғрисида хабардор қилинишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг адолат ва тараққиёт партияси депутати Ширин Уналнинг уйида 1 йилдан бери ишлаб келаётган 23 ёшли ўзбекистонлик Нодира Қодирова ўз жонига қасд қилганди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1