Фарғона вилояти Бағдод туманида ота икки қизи билан ўзининг “тико” автомашинасида ҳалокатга учради. Бу ҳақида “Марказий студия”да маълум қилинди.
Аниқланишича, ҳайдовчи иккинчи даражали йўлдан чиқиб келади ва асосий йўлдан келаётган булоқбошилик фуқаро бошқарувидаги “Нексия”га йўл бермай унинг йўлига чиқиб кетади. Бошқаруви издан чиққан “тико” йўл ёқасидаги зовурга тушиб кетган. Натижада машина ичида бўлган ҳайдовчининг 7-синф қизи воқеа жойида вафот этади. Бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас. Шифохонада кўрсатилган ҳар қанча тиббий муолажага қарамай ҳайдовчининг 8 ёшли қизи ҳам вафот этган.






