Қоракул тумани "Вахим" МФЙ "Вахим" қишлоғида вилоят ҳокими Ўктам Барноев ва вилоят сектор раҳбарлари томонидан ҳалқ билан сайёр учрашувлар ўтказилди.

Учрашув доирасида вахимликлар учун чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик, арзонлаштирилган нархлардаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.







Учрашувда вахимликлар ўз муаммолари билан вилоят раҳбариятига юзланишди. Мурожаатларда фуқаролар томонидан йўл, ичимлик суви, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш билан боғлиқ масалалар кўтарилди.
Сектор раҳбарлари Вахим қишлоғида жойлашган 45-умумтаълим мактабидаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Қишлоқнинг қишда лой, ёзда чанг тўзғиб ётадиган йўлларига шағал ётқизилди.








