1

«Махсус авиация ишлари авиакомпанияси» ДУК негизида МЧЖ тузилди

ЖАМИЯТ 17.11.2019, 22:59
Теглар: авиация, ДУК, МЧЖ
«Махсус авиация ишлари авиакомпанияси» ДУК негизида МЧЖ тузилди

«Махсус авиация ишлари авиакомпанияси» ДУК негизида «Uzbekistan Нelicopters» МЧЖ тузилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5584-сонли Фармонида кўрсатилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан ягона таъсисчи Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси буйруғига мувофиқ «Махсус авиация ишлари авиакомпанияси» ДУК «Uzbekistan Нelicopters» масъулияти чекланган жамияти этиб қайта тузилди.  Бу ҳақда ДУК матбуот хизмати хабар берди.

“Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси эксплуатантларини сертификатлаш тартиби тўғрисаги Низом” талабларига ва “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ буюртмасига асосан номлари ва мулкдорлик шакли ўзгаргани муносабати билан “Ўзавиация” агентлиги томонидан эксплуатант сертификати № 5–О “Uzbekistan Helicopters” МЧЖга қайта расмийлаштирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1