АсосийJamiyat

Синоптиклар: бу йилдаги каби қуруқ куз жуда кам кузатилади

'Синоптиклар: бу йилдаги каби қуруқ куз жуда кам кузатилади'ning rasmi

Кечаги кунгача ўтган куз даврини ноодатий қуруқ давр деб таърифлади Гидрометеорология хизмати Маркази. 

Деярли бутун куз — сентябрь, октябрь ва ноябрь ойининг катта қисмида Ўзбекистон бўйича кам булутли, қуруқ ва шамолсиз об-ҳаво кузатилди. Фақат айрим кунларда баъзи жойларга ёмғир ёғди. Улар асосан кучсиз ва қисқа муддатли бўлди.

Бу йилдаги каби қуруқ куз жуда кам кузатилади.

Охирги 20 йил ичида 2002 ва 2007 йилларнинг куз фасллари ҳам қуруқ бўлган, 2013 йил куз эса бу йилга ўхшаш бўлган.

Ҳарорат кўрсаткичлари бўйича бу йилги сентябрь, октябрь ойлари асосан илиқроқ, айрим жойларда меёрдан илиқроқ, ноябрь ойида эса одатдагидан совуқ бўлди.

Кечадан бошлаб ҳаво кескин ўзгарди. Республика ҳудудининг катта қисмида, шимолий туманлардан ташқари, ёғаётган ёмғир қорга айланди. Тоғли ҳудудларда бу йилги мавсумдаги биринчи қор қоплами ҳосил бўлди. 

Ҳаво ҳарорати кечаси 0-3 даража совуқ, кундузи 0-3 даража илиққача пасайди.

Мамлакатимизнинг шимоли — Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Навоий вилоятининг шимолида тунги ҳарорат 12-15 даража совуққача, кундузи 2-7 даража совуққача тушиб кетди.

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб булутли об-ҳаво сақланиб туради. Шимолий ҳудудлардан ташқари бошқа жойларда ёғингарчилик, кўпроқ қор ёғиши кутилоқда. Ҳарорат сезиларли ўзгармайди.

Душанба кунидан бошлаб ёғингарчиликлар тўхтайди. Лекин ҳафтаннинг охиригача совуқ ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрталабки соатларда 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.

    Бошқа янгиликлар