Қуролли Кучларнинг “Энг илғор мутахассис”и аниқланди

ЖАМИЯТ 28.11.2019, 10:06
Теглар: Қуролли Кучлар
Қуролли Кучларнинг “Энг илғор мутахассис”и аниқланди

Қуролли Кучлар миқёсида ўтказилган “Энг илғор мутахассис” танловининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар қилди.

Жиззах вилоятидаги «Фориш» тоғ дала-ўқув полигонида ўтказилган мазкур нуфузли мусобақада Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий округ ва бўлинмалар билан бир қаторда Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари бўлинмалари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ўзаро куч, салоҳият ва касбий маҳоратини синовдан ўтказди. 

«Мен ғолиб!» шиори остида ўтказилган мазкур мусобақа ҳарбий хизматчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, улар орасидан энг илғорларини аниқлаб, масъул лавозимларга тайинлаш ҳамда истиқболли кадрлар захирасига киритиш, кичик ва ўрта командирлик лавозимидаги ҳарбий хизматчиларнинг профессионал интилишини рағбатлантириш, касбий маҳорати ва билимларини юксалтиришга қаратилган.

Округлар миқёсида саралаб олиниб, танловнинг якуний босқичида иштирок этган ҳарбий хизматчилар«Энг илғор ҳарбий қисм командири», «Энг илғор батальон командири», «Энг илғор взвод командири», «Энг илғор гуруҳ командири», «Энг илғор сержант» номинациялари бўйича беллашди.

Дастлаб жисмоний тайёргарлик ҳамда отиш тайёргарлиги бўйича белгиланган меъёрларни муваффақиятли бажарган танлов иштирокчилари қисқа вақт ичида автоматни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, ўқдонни ўқ билан тўлдириш ва бўшатиш, нишонларга ўқ отиш, граната улоқтириш каби топшириқларни бажарди. Бундан ташқари, турникда тортилиш, 100 метр ва 3 километр масофага югуриш, «Разведкачилар йўлаги» мажмуавий тўсиқларидан ўтиш бўйича амалий меъёрлар бўйича кўникмаларини намойиш этишди. 

Беллашувлар беш кун давом этди ва танловнинг тантанали ёпилиш маросимида Мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов ушбу мусобақанинг нуфузи йилдан-йилга юксалиб бораётгани эришилган юқори натижаларда яққол акс этганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, «Энг илғор мутахассис» кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари 2020 йил 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунида тантанали тарзда тақдирланади.

Шарҳлар

Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
Ҳарбий хавфсизликни таъминлашда қуролли кучларнинг глобаллашув шароитидаги ўрни ҳақида қисқача...

20.05.2021, 16:59

Давлатимизнинг мустақилликка эришган дастлабки кунлариданоқ, мамлакат мудофаасини ташкил этиш ҳамда Қуролли Кучларимиз фаолиятининг ҳуқуқий мезонларини ишлаб чиқиш масалаларига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, Қуролли Кучлар Олий...
Грегори Копли Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди

19.12.2019, 11:48

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясига халқаро кузатувчи – Америка Қўшма Штатлари халқаро стратегик тадқиқотлар ассоциацияси президенти Грегори Копли ташриф буюрди, дея хабар берди Мудофаа вазирлиги Ахборот...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1