1

Наманганда ИИБ ходими нега катта йўлни тўсиб қўйди? (видео)

ЖАМИЯТ 04.12.2019, 12:10
Теглар: ​Наманган, ИИБ
Наманганда ИИБ ходими нега катта йўлни тўсиб қўйди? (видео)

Кеча, 3 декабрь куни Наманган вилояти Наманган тумани худудида вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодимларининг хизмат жараёни тасвирга олиниб телеграм ижтимоий тармоғининг “Андижонликлар” канали орқали тарқатилди.

Хўш, аслида мазкур худудда ЙПХ инспекторлари нима сабабдан бу ҳолатда хизмат олиб бораётган эди?

Ушбу ҳолатга Наманган вилояти ИИБ аниқлик киритди.

Маълум бўлишича, тасвирга олинган вақтдан аввалроқ аниқроғи, 09:35ларда Наманган тумани Тошбулоқ маҳалласида яшовчи, ҳайдовчилик билан шуғулланувчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, “Дамас” русумли, оқ рангли давлат рақами 10 U 351 MA бўлган автомашинани Наманган вилояти Мингбулоқ тумани худудида ишонч қоғози орқали бошқариб бораётиб, автомашинадан тушган вақтда нотаниш йўловчи автомашинани олиб қочиб кетганлигини маълум қилиб чора кўришни сўраган. Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан тезкор режа харакатга келтирилиб, вилоят худуди бўйича суриштирув-текширув ишлари олиб борилган. Вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодимлари автомашина олиб қочилган Мингбулоқ туманига қўшни бўлган Наманган тумани худудида қидирувдаги автомашинага ўхшаш бўлган оқ рангли “Дамас” автомашинасини текшираётган вақтида номаълум шахс уларнинг хизматига ва махсус режанинг давомийлигига халақит бериб ходимларни тасвирга олган. Ҳодимларнинг бир неча маротаба огоҳлантириши, бу рейд эмас махсус тадбир эканлиги ҳақидаги тушунтиришларига қарамасдан тасвирга олишни давом эттирган. 

“Аслида мана шундай тадбирлар давомида хуқуқни муҳофаза қилиш органларига кўмаклашиш, вазият юзасидан билган маълумотлари ҳақида хабар бериш мулкидан айрилган замондошимизнинг, ҳамда уни топишга киришган ходимларнинг мушкулини осон қиларди, қолаверса бу хар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир”, — дейилади расмий хабарда. 

Шунингдек, маълум қилинишича, тезкорлик билан амалга оширилган тадбирлар натижасида қидирувда бўлган “Дамас” автомашинаси Ички ишлар бошқармаси ҳодимлари томонидан топилиб мулк эгасига қайтарилган. Ҳамда мазкур жиноятни содир этган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 267 моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Наманганда боғча тарбиячиси болаларни қабристонга олиб борган

13.05.2024, 18:18

Ижтимоий тармокларда Чортоқ тумани, “Ифтихор”  МФЙнинг Тол кўчасида жойлашган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти бўйича ёритилган мақола ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим агентлиги darakchi’га...
“Iphone 14pro” сотилади дея фуқароларни чув тушириб келган йигит ушланди

25.04.2024, 23:10

“Iphone 14pro” сотилади дея фуқароларни чув тушириб, бошланғич тўлов сифатида 1.900.000 сўм олган йигитнинг қилмишларига чек қўйилди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.Наманган вилояти, Янгиқўрғон...
⚡️Наманганда чақалоқ ЙПХ автомобилида туғилди (видео)

24.01.2023, 10:05

Наманганда аёл ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётганида фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, 4P-112 Фарғона халқа автомобиль йўлининг 20 километрида...
Наманганда “Nexia-2” каналга тушиб кетди (видео)

04.01.2023, 12:40

Наманган вилояти Чортоқ тумани "Айқирон" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи катта Наманган каналига “Nexia-2” русумли автомобил ҳайдовчиси ноқулай об-ҳаво туфайли бошқарувни йўқотиб, тушиб кетди. Бу ҳақда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1