1

Қалбаки паспорт билан Ўзбекистонга киришга уринган эронликлар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 06.12.2019, 14:50
Қалбаки паспорт билан Ўзбекистонга киришга уринган  эронликлар қўлга олинди

Мамлакатимиз фуқаролари ва юртимизга кириб келаётган сайёҳларга Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ўтиш бўйича муайян қонун-қоидалар тўғрисидаги тарғибот олиб борилишига қарамай баъзи бир шахслар томонидан қонунбузарлик ҳолатлари учраб турмоқда.

Шу йилнинг 4 декабрь куни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ҳужжатларни назоратдан ўтказиш вақтида ана шундай шахслардан 5 нафари қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари хизмати хабар бермоқда.

 Асли Эрон Ислом Республикаси фуқаролари бўлган бу шахслар тақдим этган Испания давлатининг фуқаролик паспортлари текширилганда уларнинг қалбаки эканлиги маълум бўлди. Уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1