Фарғона вилояти Олтиариқ туманида 2019 йил 23 ноябрь куни соат 19:40 ларда Янги ҳаёт МФЙда яшовчи М.Х яшаш уйида куёви Олтиариқ тумани Янгиқўрғон м.ф.йда яшовчи, 1985-йилда туғилган Т.Б билан ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли жанжаллашиб қолади.
Жанжал катталашиб, қайнота куёви Т.Бни баданининг турли жойларига қўл ва оёқлари билан уриб, тан жароҳати етказган.
ИИБ томонидан М.Хга нисбатан Ўз.Р. ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда терговни ИИБ олиб бормоқда, дея хабар берди Фарғона вилояти ИИБ.