1

Ўзбекистон мусулмонлари идораси диний саволларга жавоб берувчи Колл-марказни ишга туширди

ЖАМИЯТ 11.12.2019, 09:59
Ўзбекистон мусулмонлари идораси диний саволларга жавоб берувчи Колл-марказни ишга туширди

Муҳтарам юртдошларимизнинг диний саволларига жавоб бериш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ибодатга доир шаръий масалаларга телефон орқали жавоб бериш тизими йўлга қўйилди. 

Колл-марказнинг иш тартиби душанба кунидан шанба кунигача, соат 9:00 дан 17:00 гача давом этади (ибодат вақтлари истисно қилинади, дам олиш куни якшанба). 

Эндиликда 78-150-33-44 телефон рақамлари орқали колл-марказга қўнғироқ қилинади ва фатво бўйича малакали мутахассислардан жавоб олинади, дея хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1