1

Сергелида бугун “Ташполизолкровель”га қарашли корхона худудида 5 тоннали сиғимда сақич ёнди

ЖАМИЯТ 11.12.2019, 10:09
Сергелида бугун “Ташполизолкровель”га қарашли корхона худудида 5 тоннали сиғимда сақич ёнди

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Пойтахт ҳудудида 2019 йил 10 декабрь кунидан 11 декабрь кунига қадар содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ўтган сутка давомида 1 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.

11 декабрь куни соат 07:00да, Сергели тумани, Дарё бўйи кўчаси 37-уйда жойлашган “Ташполизолкровель” МЧЖга қарашли корхона худудида 5 тоннали сиғимда сақич ёнган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 07:09да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 07:18да қуршаб олиниб, соат 07:24да бартараф этилган.

Ёнғин технологик жараёнини бузилиши оқибатида содир бўлган, деб таҳмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек, фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1