АсосийЖиноят

"Human" агентлиги раҳбарининг 6 млрд.сўмлик мулки олиб қўйилди, у халққа 21 млрд. сўм зарар келтирган (видео)

 Тергов департаменти томонидан “HUMAN хусусий бандлик Агентлиги” МЧЖ мансабдор ш...

'"Human" агентлиги раҳбарининг 6 млрд.сўмлик мулки олиб қўйилди, у халққа 21 млрд. сўм зарар келтирган (видео)'ning rasmi

 

Тергов департаменти томонидан “HUMAN хусусий бандлик Агентлиги” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда содир этилган фирибгарлик) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари якунланди. 

Жамият раҳбари Ш.Файзуллаевга ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, у шу йил 20 сентябрь куни қамоққа олинганди.

Тергов жараёнида 1000 дан ортиқ фуқаро жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар деб эътироф этилди ҳамда уларга жами жамият томонидан 21 млрд. сўмдан зиёд зарар етказилганлиги аниқланди.

Дастлабки тергов давомида Ш.З.Файзуллаевга тегишли бўлган хонадонлар, автомашиналар олинган бўлиб, улар 6 млрд. сўмдан ортиқроқ нархга баҳоланган, бундан ташқари жамият офисида ва бошқа жойларда бўлган мол-мулклар ҳам хатланиб, 350 млн. сўмдан зиёд нархга баҳоланган.

Шунингдек, зарарни қоплаш мақсадида Ш.Файзуллаев томонидан турли хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларига ўтказилиб, келиб чиқишига қонуний тус берилган 1,5 млрд сўмга яқин пул маблағлари хатланиб, ИИВ ҳузуридаги депозит ҳисоб рақамига топширилган. Ушбу мол-мулклар кейинчалик суднинг қонуний қарори билан сотилиб, депозитдаги пул маблағларига қўшилиб, жабрланувчиларга етказилган зарарни қоплаш учун қайтарилади.

Бошқа янгиликлар