1

Йигитали Мамажонов фаолиятини Москвада давом эттирадими?

ШОУ-БИЗНЕС 05.02.2015, 21:41
Йигитали Мамажонов фаолиятини Москвада давом эттирадими?

Шу кунларда ижодий фаолияти билан Россия пойтахти Москва шаҳрига ташриф буюрган иқтидорли актёр Йигитали Мамажонов айни кунларда турли кинокартиналарнинг кастингларида ўзини синаб кўрмоқда.

Асли ўзбекистонлик маҳоратли режиссёр Улуғбек Юлдашевнинг киносиновларида муваффақиятли иштирок этган Йигитали айни дамда кастинг натижаларини кутмоқда. Шунингдек, ёш актёримиз россиялик таниқли ва тажрибали ижодкор, Hollywood ва рус киноматографиясининг кўплаб фильмларида ижод қилган режиссёр ва сценарийнавис Константин Виткиннинг янги фильми учун ҳам кастингда ўзини синаб кўрди.

Шу кунларда эса Йигитали Мамажонов Ренат Давлетяровнинг "А зори здесь тихие" номли кинокартинасида янги замонавий усуллар ва технологиялар орқали эски фильмларни янгилаш борасидаги ижодий фаолиятида бевосита кузатувчи сифатида қатнашиб, билимларини ҳам оширмоқда.

Darakchi.uz сайтига берган интервюсида актёр ҳали қилиши керак бўлган кўпдан кўп ижодий ишлари борлигини айтди ва албатта, биринчилардан бўлиб сайтимиз мухлислари билан бўлишишга ваъда берди!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1