Жиззах вилоятидаги ширкат хўжалиги раҳбари 606 миллион сўмлик молларни ноқонуний сотиб юборди

ЖАМИЯТ 06.02.2015, 11:15
Жиззах вилоятидаги ширкат хўжалиги раҳбари 606 миллион сўмлик молларни ноқонуний сотиб юборди

Жиззах вилояти Қоракўл бирлашмасига қарашли «Қизилқум» ширкат хўжалигида қисқа муддат раҳбарлик қилган фуқаронинг 2011—2013 йиллардаги фаолияти ноқонуний йўллар билан бойлик орттиришдан иборат бўлди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетаси хабар бермоқда, деб ёзади daryo.uz.

Бош ҳисобчи, икки нафар бош чўпон ва 20 нафар чўпон уқувсиз раҳбарнинг жиноятларига шерик бўлди. Натижада умумий баҳоси 606 миллион 306 минг сўмлик 2919 бош майда шохли моллар баъзан нақд пулга, баъзан натура шаклида сотиб юборилди.

Жиноятни яшириш мақсадида сохта юк хатлари, ишончномалар, тўлов қайдномалари тузилиб, хўжалик ҳисобхонасига кирим қилинди. Фориш туман статистика бўлими ва бошқа тегишли идораларга сохта ҳисобот ва маълумотномалар тақдим этиб борилди.

Молларга қирон келтирилгач, солиқ ва мажбурий тўловлардан қарздорлик ҳам ортиб, 2013 йил 1 август ҳолатига кўра, 461 миллион сўмдан ошиб кетди. Раҳбар ва бош ҳисобчи эса солиқларни тўлашдан бош тортди.

Сотилган тери, жун, гўшт маҳсулотларидан тушган нақд пул маблағларининг 362 миллион сўмдан зиёдроғини ҳам раҳбар турли мақсадсиз тўловларга совуриб юборди.

Уларнинг қилмиши судда кўрилиб, жиноятга жазо муқаррарлиги таъминланди ҳамда давлат ва жамият манфаатларига етказилган зарар жавобгар шахслардан ундириб олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1