1

Роналду Англия Премьер-Лигаси тарихидаги энг яхши футболчи деб топилди

СПОРТ 06.02.2015, 11:48
Роналду Англия Премьер-Лигаси тарихидаги энг яхши футболчи деб топилди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду мухлислар сўровига кўра, Англия Премьер-Лигаси тарихидаги (АПЛ 1992 йилда ташкил этилган) энг яхши футболчи деб топилди. Бу ҳақда The Daily Mirrorга асосланиб, kun.uz хабар беради.

Португалиялик футболчига бу борада “Арсенал”нинг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри рақобат қилган, Роналду сўровномада қатнашганларнинг 24 фоизи, французга эса 18 фоизи овоз беришган.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” сафида олти мавсум давомида тўп сурган португалиялик футболчи клуб сафида 292та учрашувда дарвозаларга жами 118та гол урган ва ажойиб ўйинлари билан мухлислар ёқимтойига айланган. Роналду “МЮ” сафида уч марта Англия чемпиони, Англия Кубоги, икки марта Англия Лигаси ва Англия Суперкубогида ғалаба қозонган. Шунингдек, 2008 йилда Европа Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган ва шу йили дунёнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган эди.

Англия Премьер-Лигаси тарихидаги энг яхши футболчилар ўнталиги:
1. Криштиану Роналду – 24 фоиз
2. Тьерри Анри – 18 фоиз
3. Райан Гиггз – 13 фоиз
4. Алан Ширер – 12 фоиз
5. Эрик Кантона – 12 фоиз
6. Стивен Джеррард – 10 фоиз
7. Деннис Бергкамп – 5 фоиз
8. Джанфранко Дзола – 3 фоиз
9. Рой Кин – 2 фоиз
10. Патрик Виейра – 1 фоиз

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1