1

Мамлакатимизда ҳам энг оммавий таом – палов индекси шакллантирилмоқда

ЖАМИЯТ 10.01.2020, 13:48
Мамлакатимизда ҳам энг оммавий таом – палов индекси шакллантирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудий марказларида жойлашган йирик умумий овқатланиш муассасалари (жумладан, “Ош марказлари”)даги 1 килограмм палов учун сарфланадиган масаллиқлар рўйхати, шунингдек, уларнинг нархлари (қиймати) тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилиб борилмоқда.

Ушбу маълумотларнинг шакллантиришда Республиканинг барча ҳудудларида 1 килограмм палов тайёрлаш учун сарфланадиган масаллиқлар миқдори ўрганиб чиқилди.

Унга кўра,

1 кг. тайёр паловнинг қийматини ҳисоблаш (барча сарф-харажатларини инобатга олган ҳолда)

• Ўсимлик ёғи (300 гр.);

• Пиёз (300 гр.);

• Мол гўшти (700 гр.);

• Сабзи (1 кг.);

• Гуруч (1 кг.);

• Нўхат (100 гр.);

• Майиз (50 гр.);

• Зираворлар (10 гр.);

• Ош тузи (5-10 гр.)

Шунга кўра, умумий овқатланиш муассасаларида “1 порция” паловнинг ўртача нархи белгиланди. Ана шундай босқичларда “Палов индекси” маълумотлари шакллантирилди.

Давлат статистика қўмитаси томонидан мамлакатимизнинг марказий ҳудудларидаги умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)да ўтказилган кузатув натижаларига кўра паловнинг ўртача нархлари қуйидагича:

22.JPG

Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.

Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги 1 кг. паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1