АсосийЖАМИЯТ

Жазирамада қон босими нега ўзгаради ва ундан қандай ҳимояланиш мумкин?

Бундай ҳолатларда инсон дарҳол салқин жойга ўтиши, сув ичиши ва аҳволи яхшиланмаса, шифокорга мурожаат қилиши лозим.

'Жазирамада қон босими нега ўзгаради ва ундан қандай ҳимояланиш мумкин?'ning rasmi

Ёзнинг жазирама кунларида юрак-қон томир касалликларидан азият чекувчи инсонлар учун хавф янада ортади. Мутахассислар юқори ҳарорат қон босимига жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Тиббиёт ходимларининг таъкидлашича, иссиқ ҳавода организм ўзини совитиш учун қўшимча ресурсларни ишга солади. Бу жараёнда қон томирлари кенгаяди ва қон босими пасайиши мумкин. Бироқ сувсизланиш, кучли стресс ёки жисмоний зўриқиш аксинча, босимнинг кескин кўтарилишига сабаб бўлади.

Юқори ҳарорат шароитида юрак тана ҳароратини меъёрда ушлаб туриш ва қон айланишини таъминлаш учун одатдагидан кўпроқ ишлайди. Шу боис юрак-қон томир тизимида муаммоси бор инсонлар хавф гуруҳига киради.

Иссиқлик таъсирининг хавфли белгилари

Мутахассислар иссиқлик таъсирида қуйидаги аломатлар кузатилиши мумкинлигини қайд этмоқда:

– бош айланиши ва ҳолсизлик;
– юрак уришининг тезлашиши;
– бош оғриғи;
– нафас қисилиши;
– кўнгил айниши ва қусиш;
– оғир ҳолатларда тиришиш ва ҳушдан кетиш.

Бундай ҳолатларда инсон дарҳол салқин жойга ўтиши, сув ичиши ва аҳволи яхшиланмаса, шифокорга мурожаат қилиши лозим.

Жазирамада ўзингизни қандай ҳимоя қилиш мумкин?

Аввало, организмдаги сув мувозанатини сақлаш муҳим. Мутахассислар ҳар бир килограмм тана вазнига камида 30 миллилитр сув истеъмол қилишни тавсия этади.

Шунингдек, рационга калий ва магнийга бой сабзавот ҳамда меваларни киритиш мақсадга мувофиқ. Бундай маҳсулотлар қон босимини барқарор сақлашга ёрдам беради.

Иссиқ кунларда табиий матодан тикилган, ҳаво яхши ўтказадиган кенг ва оч рангли кийимлар кийиш тавсия этилади.

Бундан ташқари, соат 11:00 дан 16:00 гача бўлган вақтда қуёш нурлари энг кучли бўлишини инобатга олиб, имкони борича очиқ ҳавода узоқ қолмаслик керак.

Аҳвол оғирлашганда нима қилиш лозим?

Агар инсоннинг аҳволи юқори ҳарорат таъсирида кескин ёмонлашса, уни салқин ва яхши шамоллатиладиган хонага олиб кириш, оёқларини танасидан баландроқ ҳолатда ётқизиш ҳамда сувни кичик қултумлар билан ичириш зарур.

Шифокор томонидан тавсия этилган дори воситалари мавжуд бўлса, уларни қабул қилиш мумкин. Агар ҳолат оғирлашса ёки ҳушдан кетиш кузатилса, зудлик билан тез тиббий ёрдам чақириш лозим.

Мутахассислар ёзнинг иссиқ кунларида саломатликка бефарқ бўлмаслик ва организмдан келаётган ҳар қандай хавфли сигналларга ўз вақтида эътибор қаратишни тавсия қилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Албания Биринчи хоними ўзбек миллий анъаналари билан танишди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:55

    Албания Биринчи хоними ўзбек миллий анъаналари билан танишди

    Албания Биринчи хоними ўзбек халқининг миллий анъана ва урф-одатларига алоҳида қизиқиш билдирган.

    'Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:19

    Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади

    Гап Истиқбол, Фарғона йўли ва Нукус кўчалари кесишмасидан бошланиб, Абдулла Қодирий кўчаси ҳамда Маҳтумқули шоҳкўчаси кесишмасигача бўлган йўл қисми ҳақида бормоқда.

    'Путин ва Лукашенко карикатураларини чизган россиялик рассом Польшада отиб кетилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:15

    Путин ва Лукашенко карикатураларини чизган россиялик рассом Польшада отиб кетилди

    Семён Скрепецкий — рассомнинг ижодий тахаллуси бўлиб, унинг ҳақиқий исми Роберт Кузовков эди.

    'Туркияда "Ўзбекистон маҳалласи" ва Шавкат Мирзиёев булвари очилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:06

    Туркияда "Ўзбекистон маҳалласи" ва Шавкат Мирзиёев булвари очилди

    Тантанали маросим давомида Шавкат Мирзиёев булвари, Тошкент ва Самарқанд кўчаларининг очилиши муносабати билан рамзий тасма кесилди.

    'Зеленский Путинни G7 саммити доирасида учрашувга чақирди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:20

    Зеленский Путинни G7 саммити доирасида учрашувга чақирди

    Дастлабки маълумотларга кўра, зарбалар оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган.

    'Тошкентда 9-синф битирувчиси бошқарган BYD автобус билан тўқнашди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:18

    Тошкентда 9-синф битирувчиси бошқарган BYD автобус билан тўқнашди

    Ўсмирнинг отаси фарзанди эрталаб оила аъзоларининг рухсатисиз уйга тегишли автомобилни олиб чиқиб кетганини билдирган.