АсосийЖАМИЯТ

АҚШ ва Эрон ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди

Бироқ Исроил мазкур келишувга қўшилиши ёки уни қўллаб-қувватлаши юзасидан ҳозирча аниқ баёнот бермаган.

'АҚШ ва Эрон ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди'ning rasmi

АҚШ ва Эрон ўртасида бутун фронт бўйлаб ўт очишни тўхтатишга қаратилган ўзаро англашув меморандуми келишиб олинди. Бу ҳақда халқаро оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, томонлар жанговар ҳаракатларни тўхтатиш масаласида келишувга эришган. Меморандум Ливан ҳудудини ҳам қамраб олади. Бироқ Исроил мазкур келишувга қўшилиши ёки уни қўллаб-қувватлаши юзасидан ҳозирча аниқ баёнот бермаган.

Шу билан бирга, Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ масалалар очиқлигича қолмоқда. Манбаларга кўра, мазкур йўналиш бўйича томонлар ўртасида ҳозирча алоҳида келишув мавжуд эмас.

Қайд этилишича, ўт очишни тўхтатиш бўйича эришилган англашув минтақадаги кескинликни юмшатишга қаратилган навбатдаги дипломатик қадам сифатида баҳоланмоқда. Бироқ келишувнинг амалий ижроси ва унга бошқа иштирокчиларнинг муносабати яқин кунларда маълум бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев Беларусь Бош вазирини қабул қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:51

    Мирзиёев Беларусь Бош вазирини қабул қилди

    Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси Бош вазири Александр Турчинни қабул қилди.

    'Албания Биринчи хоними ўзбек миллий анъаналари билан танишди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:55

    Албания Биринчи хоними ўзбек миллий анъаналари билан танишди

    Албания Биринчи хоними ўзбек халқининг миллий анъана ва урф-одатларига алоҳида қизиқиш билдирган.

    'Жазирамада қон босими нега ўзгаради ва ундан қандай ҳимояланиш мумкин?'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:28

    Жазирамада қон босими нега ўзгаради ва ундан қандай ҳимояланиш мумкин?

    Бундай ҳолатларда инсон дарҳол салқин жойга ўтиши, сув ичиши ва аҳволи яхшиланмаса, шифокорга мурожаат қилиши лозим.

    'Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:19

    Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади

    Гап Истиқбол, Фарғона йўли ва Нукус кўчалари кесишмасидан бошланиб, Абдулла Қодирий кўчаси ҳамда Маҳтумқули шоҳкўчаси кесишмасигача бўлган йўл қисми ҳақида бормоқда.

    'Путин ва Лукашенко карикатураларини чизган россиялик рассом Польшада отиб кетилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:15

    Путин ва Лукашенко карикатураларини чизган россиялик рассом Польшада отиб кетилди

    Семён Скрепецкий — рассомнинг ижодий тахаллуси бўлиб, унинг ҳақиқий исми Роберт Кузовков эди.

    'Туркияда "Ўзбекистон маҳалласи" ва Шавкат Мирзиёев булвари очилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:06

    Туркияда "Ўзбекистон маҳалласи" ва Шавкат Мирзиёев булвари очилди

    Тантанали маросим давомида Шавкат Мирзиёев булвари, Тошкент ва Самарқанд кўчаларининг очилиши муносабати билан рамзий тасма кесилди.