АсосийЖАМИЯТ

Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади

Гап Истиқбол, Фарғона йўли ва Нукус кўчалари кесишмасидан бошланиб, Абдулла Қодирий кўчаси ҳамда Маҳтумқули шоҳкўчаси кесишмасигача бўлган йўл қисми ҳақида бормоқда.

'Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади'ning rasmi

Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирига Туркия Республикаси асосчиси Мустафо Камол Отатурк номи берилади. Бу Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 15 июнь куни имзоланган тегишли қарорда белгиланган.

Ҳужжатга мувофиқ, Яшнобод туманида барпо этилаётган "Ўзбек-турк дўстлиги" хиёбонига туташ ҳудуддаги Абдулла Қодирий кўчасининг бир қисми Мустафо Камол Отатурк номи билан аталади.

Гап Истиқбол, Фарғона йўли ва Нукус кўчалари кесишмасидан бошланиб, Абдулла Қодирий кўчаси ҳамда Маҳтумқули шоҳкўчаси кесишмасигача бўлган йўл қисми ҳақида бормоқда.

Мазкур қарор Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик шериклик ва қардошлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги рамзий қадам сифатида баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтиш жоиз, аввалроқ Туркиянинг Ҳатай вилояти Арсуз туманида Ўзбекистон томонидан қуриб берилган турар жой мажмуаси негизида ташкил этилган «Ўзбекистон маҳалласи», шунингдек, Шавкат Мирзиёев булвари ҳамда Тошкент ва Самарқанд кўчаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жазирамада қон босими нега ўзгаради ва ундан қандай ҳимояланиш мумкин?'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:28

    Жазирамада қон босими нега ўзгаради ва ундан қандай ҳимояланиш мумкин?

    Бундай ҳолатларда инсон дарҳол салқин жойга ўтиши, сув ичиши ва аҳволи яхшиланмаса, шифокорга мурожаат қилиши лозим.

    'Путин ва Лукашенко карикатураларини чизган россиялик рассом Польшада отиб кетилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:15

    Путин ва Лукашенко карикатураларини чизган россиялик рассом Польшада отиб кетилди

    Семён Скрепецкий — рассомнинг ижодий тахаллуси бўлиб, унинг ҳақиқий исми Роберт Кузовков эди.

    'Туркияда "Ўзбекистон маҳалласи" ва Шавкат Мирзиёев булвари очилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:06

    Туркияда "Ўзбекистон маҳалласи" ва Шавкат Мирзиёев булвари очилди

    Тантанали маросим давомида Шавкат Мирзиёев булвари, Тошкент ва Самарқанд кўчаларининг очилиши муносабати билан рамзий тасма кесилди.

    'Зеленский Путинни G7 саммити доирасида учрашувга чақирди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:20

    Зеленский Путинни G7 саммити доирасида учрашувга чақирди

    Дастлабки маълумотларга кўра, зарбалар оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган.

    'Тошкентда 9-синф битирувчиси бошқарган BYD автобус билан тўқнашди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:18

    Тошкентда 9-синф битирувчиси бошқарган BYD автобус билан тўқнашди

    Ўсмирнинг отаси фарзанди эрталаб оила аъзоларининг рухсатисиз уйга тегишли автомобилни олиб чиқиб кетганини билдирган.

    'Беш ойда Ўзбекистонга 5,3 миллиондан ортиқ турист келди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:13

    Беш ойда Ўзбекистонга 5,3 миллиондан ортиқ турист келди

    Mазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 миллион нафарга ёки 27,3 фоизга ошган.