Бу ҳақда ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ахборот берди.
Мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги (Россия) Бош консулхонасининг маълумотига кўра 2020 йил 21 январь куни Томск вилояти Причулимский посёлкасида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган барча 10 нафар Ўзбекистон фуқароларининг шахси аниқланди. Аввалроқ улардан 9 нафарининг шахси аниқланганди.
Боймуродов Келдиёр Кандиёрович, 16.11.1987 й.да туғилган;
- Ғайбуллоев Рамзиддин Мехриддин ўғли, 12.06.1998 й.да туғилган;
- Закиров Маммадали Закир ўғли, 03.03.1998 й.да туғилган;
- Мўминов Хуршид Меҳриддин ўғли, 28.12.1997 й.да туғилган;
- Муртазоев Шаҳзод Санжар ўғли, 24.12.1999 й.да туғилган;
- Норов Мехриддин Ғайбуллаевич, 26.11.1966 й.да туғилган;
- Ҳасанов Бунёд Карим ўғли, 18.04.1994 й.да туғилган;
- Ҳасанов Умид Каримович, 25.07.1979 й.да туғилган;
- Элмуродов Темур Дамир ўғли, 22.04.1994 й.да туғилган;
- Эргашев Ҳошимжон Ўткир ўғли, 26.06.1999 й.да туғилган.
Қуйидаги ҳамюртларимизга тиббий ёрдам кўрсатилиб, мутахассислар касалхонада даволанишга зарурат йўқлигини қайд этдилар:
- Норов Мирзоҳид Садуллаевич, 20.04.1986 й.да туғилган;
- Раҳимов Дилшод Раҳим ўғли, 01.11.1994 й.да туғилган.
Турли масалаларни тезкор ҳал этиш учун Бош консулхонага қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин: +7-905-946-40-20 (Шерзод Полвонов, Telegram, Imo, WhatsApp).
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Россиянинг Сибир федерал округи (Альтай Республикаси, Бурятия Республикаси, Тива Республикаси, Хакасия Республикаси, Альтай ўлкаси, Забайкал ўлкаси, Краснояр ўлкаси, Иркутск вилояти, Кемеровск вилояти, Новосибирск вилояти, Омск вилояти, Томск вилояти) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Новосибирск шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади: + 7 (383) 246-04-85; + 7 (383) 246-04-63, + 7 (383) 246-04-64; + 7 (383) 246-04-84.
Аввалроқ Президент кўрсатмасига биноан ёнғин сабабларини ўрганиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилгани ҳақида хабар берилганди.