1

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аида Юнусова вафот этди

МАДАНИЯТ 21.01.2020, 21:28
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аида Юнусова вафот этди

Бугун таниқли актриса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аида Юнусова 72 ёшда оламдан кўз юмди. Аида Юнусова 1948 йилда Фарғонанинг Марғилон шаҳрида туғилган. 1970 йили театр ва рассомчилик институтининг драма театри ва кино факультетини тамомлаган. Талабалигининг охирги курсида режиссёрлар эътиборига тушиб, кинога таклиф қилинган. Бу ҳақда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги хабар берди.

Актриса узоқ вақт давомида турли роллар ижро этган. Жумладан, «Ажойиб хаёлпараст», «Чинор остидаги дуэль», «Оловли йўллар», «Олтин куз», «Меҳригиё», «Зулматни тарк этиб», «Карвон», «Анор», «Биринчи йўловчилар» картиналарида қатнашди.

Актриса сифатида 1989 йилгача «Ўзбекфильм»да фаолият кўрсатди. Шундан сўнг кинони тарк этди. Маълум танаффусдан сўнг яна кинога қайтди ва экранда кўрина бошлади. Аида Юнусова оғир хасталикни бошдан кечирганди. 

Darakchi.uzнашри марҳуманинг вафоти муносабати билан унинг яқинларига чуқур таъзия билдиради. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1