«Ўзбекконцерт» ёш истеъдодларга бир йил муддатгача бепул лицензия беради

МАДАНИЯТ 29.01.2020, 10:47
«Ўзбекконцерт» ёш истеъдодларга бир йил муддатгача бепул лицензия беради

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ёш истеъдодларга бир қатор имтиёзлар беради. Бу ҳақда ёш истеъдод эгалари билан ижодий учрашувда муассаса раҳбари Одилбек Абдуқаҳҳоров хабар берган.

Жумладан қўшиқчилик соҳасида истеъдодини намойиш этмоқчи бўлган ёшлар ўз фаолиятларини бошлаб олишлари учун уларга бир йил муддатгача бепул лицензия берилади, истеъдодли талабалар ва ҳақиқий овоз эгалари учун республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган «Ўзбекконцерт»га тегишли овоз ёзиш студиялари хизматларидан ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари соат 9:00дан 18:00га қадар бепул тарзда фойдаланишлари мумкин бўлади.

Бундан ташқари жамиятда фаоллик кўрсатаётган истеъдод эгаларининг санъат ва маданият оид олий ўқув юртларига ўқишга киришлари учун Маданият вазирлиги билан биргаликда тавсияномалар берилади.

Ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож истеъдод эгаларини Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда уй-жой билан таъминлаш юзасидан тавсияномалар берилади;

Ёш истеъдодларни кашф қилиш борасида ўтказиладиган турли танловларда ғолиб бўлган ёшларга 5 миллиондан 20 миллион сўмгача миқдорда моддий рағбатлантириш йўлга қўйилади.

«Миллий» телеканали билан ҳамкорликда юртимизда илк бор «Asian Top Band» халқаро мусиқий лойиҳаси доирасида кастинг ва саралаш босқичлари ўтказилади. Лойиҳада ғолиб бўлганлар 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофотига эга бўлишади.     

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1