Ўзбекистонда Широқ ҳақида телесериал ва Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида бадиий фильм суратга олинади

МАДАНИЯТ 29.01.2020, 13:02
Ўзбекистонда Широқ ҳақида телесериал ва Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида бадиий фильм суратга олинади

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан ўзбек халқининг буюк сиймоларига бағишланган фильмларни суратга олиш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Агентлик Ахборот хизмати хабар берди.

Улардан бири саҳрода шоҳ Доро бошчилигидаги Форс босқинчиларининг катта қисмини донолигива жасорати билан  нобуд қилган  сак қабиласига мансуб чўпон Широқ ҳақидаги сериалдир. 

Кейинги лойиҳа таниқли маърифатпарвар, жадидчилик ҳаракатининг таниқли намояндаларидан бири, атоқли ёзувчи ва драматург Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида бадиий филм яратишдан иборат. Таъкидлаш жоизки, бу йил Ўзбекистонда Маҳмудҳожи Беҳбудийнинг 145 йиллиги кенг нишонланади.

Ушбу келишув ҳақида сўз юритаркан, “Ўзбеккино” раҳбари Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида  миллий қаҳрамонлар хотирасини абадийлаштириш муҳимлиги тўғрисидаги ташаббуслари ҳаётга татбиқ этилаётганини таъкидлади.

Самарқанд вилояти ҳокимлигига ушбу  фильмларни яратишда кўрсатган ташаббуси ва ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирилди.

"Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовдан  мамлакатимиз раҳбариятининг буюк тарихий шахслар хотирасини абадийлаштириш бўйича кўрсатмаларини амалга ошириш, шу қаторда Иккинчи Жаҳон уруши пайтида Германиянинг Амерсфоорт немис концлагерида асирга олинган ўзбекларнинг жасорати ва мардлиги  ҳақида филмлар яратишни йўлга қўйиш бўйича кўрсатган ташаббуслари учун миннатдормиз. Бу мисол бошқа соҳалар мутасаддилари, жамоатчилик ва ҳомийларнинг эътиборига сазовордир, чунки мамлакатимизнинг ҳар бир минтақаси мутасаддилари нафақат тарихимиздагибуюк  шахслар номи  билан фахрланишлари, балки уларнинг номларини  абадийлаштиришга ҳаракат қилишлари керак. Ушбу лойиҳалар, шунингдек, кино саноатимиз ходимларини иш билан таъминлашда, энг муҳими, бу жараёнга ёш киноижодкорларни жалб қилишда муҳим аҳамият касб этади. Улар ҳам ўз навбатида хориж  киноижодкорлари билан биргаликда тарихий филмларни яратиш бўйича катта  тажрибага эга бўлишади ".

— “Ўзбеккино” Миллий агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов.

Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақидаги фильмни Самарқандда шу йилнинг охиригача суратга олиш режалаштирилган. 

Томонлар Широқ ҳақидаги телесериалларни суратга олишда маслаҳатчи сифатида чет эллик режиссёрларни таклиф қилишга қарор қилишди.

Навоий вилоятида ҳам филмни суратга олиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Ушбу вилоят ҳудудида фильмда Широқнинг душманларни адаштиришига мос келадиган саҳролар бор. Шу муносабат билан "Ўзбеккино" ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ушбу лойиҳада иштирок этиш учун Навоий вилояти ҳокимлиги вакилларини таклиф қилишмоқчи.

Широқ  ҳақидаги телесериалнинг сценарийси Назар Эшонқултахаллуси билан танилган ёзувчи ва кинодраматург, 20 дан ортиқ сериал ва бадиий фильмлар сценарийсини ёзган  Назар Холиқуловга тегишли."Ўзбеккино" раҳбариятиюқоридаги филмларнинг режиссёрларини танлов асосида танлаб олишни режалаштирмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1