1

Қашқадарёда ИИБ ходимлари томонидан калтаклаб ўлдирилган фуқаро иши юзасидан брифинг ўтказилади

ЖИНОЯТ 29.01.2020, 17:45
Теглар: Қашқадарё, ЙТХ, калтаклаш
Қашқадарёда ИИБ ходимлари томонидан калтаклаб ўлдирилган фуқаро иши юзасидан брифинг ўтказилади

Чироқчида мол ўғрилигида гумон қилинган эркак ИИБ ходимлари калтаклаши оқибатида вафот этгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Шунингдек бу ходимларга нисбатан жиноий иш очилгани ҳам айтиб ўтилганди.

Ушбу ҳолатда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи 32 ёшли эркак А.Ю. 22 январь, чоршанба куни яшаш уйидан туман ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилган. 23 январь, пайшанба куни эса ИИБдан унинг мурдаси чиққан. 

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 23 январь куни Чироқчи тумани ИИО ФМБ ходимларига нисбатан ЎзР ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан 2020 йил 30 январь (пайшанба) куни соат 12:00 да Қашқадарё вилояти ИИБ биносида кенг муҳокамага сабаб бўлаётган мазкур ҳолат юзасидан брифинг ўтказилиши белгиланган. Тадбирга барча ОАВ вакиллари ва блогерлар таклиф этилмоқда. Мазкур матбуот анжуманида тақдим этилган маълумотлар ҳақида эртага брифинг вақтида онлайн ахборот берамиз. Бизни кузатиб боринг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1