АсосийDunyo

БААда коронавирусни юқтирган 5-одам аниқланди

'БААда коронавирусни юқтирган 5-одам аниқланди'ning rasmi

Шанба куни БАА соғлиқни сақлаш ва профилактика вазирлиги мамлакатда коронавирус ташхиси қўйилган 5-одам аниқланганлигини маълум қилди. Бу бемор вируснинг ўчоғи бўлган Ухан шаҳридан келган.

Ҳозирда вирусни юқтириб олган беш беморнинг барчаси барқарор аҳволдалиги хабар берилмоқда. Вазирлик барча фуқароларни тавсия этилган кўрсатмаларга риоя қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни вирус қурбонлари сони 259 тага етди. Хитой эпидемияга қарши изоляцияни кучайтирмоқда. АҚШ ва Австралия Хитойга борадиган транспортларга таъқиқ қўйган давлатлар рўйхатида етакчи ўринни эгаллаб турибди.

    Бошқа янгиликлар