1

Қабулга боравериб чарчаган фуқарони нега ишга олишмаяпти?

САВОЛ-ЖАВОБ 03.02.2020, 18:42
Қабулга боравериб чарчаган фуқарони нега ишга олишмаяпти?

— 1979 йил туғилган ўғлимкасаллик туфайли1,5 ёшидан ўнг кўзикўрмайди ва қулоғиэшитмайди. Мактабнибитирган йили бир умрга III гуруҳ ногиронлиги берилган. Ўғлим19 йиллик иш стажига эга. Шундан11 йилида Чирчиқ шаҳридагизаводда ишлаган. Завод инқирозгаучраганда, ишдан кетган. 3 йил бўлди, завод ишга тушган.Ўғлим 2 йилдан бери ҳар шанбақабулга боравериб чарчади, ишгаолишмаяпти...

Нортожи Шамшиева, Қибрай тумани       

МАРКАЗГА ҚАЙТА МУРОЖААТ ЭТИШИНГИЗ МУМКИН

А.ИНАГАМОВ, Тошкент вилояти Бандлик бош бошқарма бошлиғи ўринбосари:

— Мурожаатингиз юзасидан Қибрай туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг бўш иш ўринлари базасидан ўғлингизга “Карвон”  ҚКда ишчи, 4-сонли монтаж бошқармасида ишчи бўш иш ўринлари таклиф этилган. Ушбу таклиф этилган бўш иш ўринларида ишлашни рад этгансиз. Агарда таклиф этилган иш ўринларида ишлаш истаги пайдо бўлса, Марказга қайта мурожаат этишингизмумкин.

Бундан ташқари, ish.mehnat.uz сайтидаги мавжуд бўш иш ўринлари билан танишган ҳолда мустақил мурожаат этишингиз ёки бандлик хизматларидан қайта фойдаланишингиз мумкин.

“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасида ишсиз шахс таклиф қилинган мақбул келадиган ишни икки марта рад этган тақдирда ишсиз деб эътироф этилмаслиги белгилаб қўйилган.

Шунингдек, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддаси талабларига кўра, жавобдан норози бўлган тақдирингизда юқори турувчи ташкилотларга мурожаат этиш ҳуқуқингиз бор.

 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1