АсосийMadaniyat

Гиламлар ҳақидаги ҳужжатли фильм Хивада суратга олинмоқда

'Гиламлар ҳақидаги ҳужжатли фильм Хивада суратга олинмоқда'ning rasmi

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан, 2019 йилда “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУКда миллий санъат тури бўлмиш Ўзбекистоннинг туристик потенциалини намойиш этувчи гиламдўзлик ҳақида ҳикоя қилинадиган “Гиламлар – тарих поёндози” номли 2 қисмли ҳужжатли фильм ишлаб чиқаришга туширилган эди. 

Ҳозирги кунда фильм ижодкорлари Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида жойлашган “Хива Ичан-қалъа Давлат қўриқхона музейи”, “Ҳунармандчилик музейи”, “Хива амалий санъат ва хўжалик музейи”лари ҳамда “Хоразм гиламлари” цехида суратга олиш жараёнлари билан банд.

Фильмнинг сценарий муаллифи Мавлуда Тошпўлатова, режиссёр Александр Гамиров, оператор: Умид Маликов ҳамда директорГулнора Абдураҳимова.

    Бошқа янгиликлар