“Зағча” номли мультипликацион фильм ишланмоқда

МАДАНИЯТ 05.02.2020, 11:20
“Зағча” номли мультипликацион фильм ишланмоқда

“Зағча” номли  ўн дақиқали  мультипликацион фильмни ишлаб чиқариш ишлари давом этмоқда. Мультфильмда қушлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Зағча - мультфильмдаги асосий қаҳрамонлардан бири. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Ахборот хизмати хабар берди.

У беқарор дўстлари Қурбақалар билдирган фикрларга таяниб иш кўрганлигисабабли аянчли ҳолга келиб қолади. Унинг бошқа қушлар орасидан ажралиб  туриш, ўзини нималарга қодир эканлигини кўрсатиб қўйиш нияти фильм давомида тушунмовчиликларга олиб келади. 

Мазкур мультфильмнинг постановкачи режиссёри Гаянэ Матевосян асар қаҳрамонларининг характерлари орқалифарзандларимизга мақтанчоқлик ва бировнинг фикрига таяниб иш кўриш, ўз фикрига эга бўлмаслик қандай оқибатлар олиб келишини кўрсатиб беришга ҳаракат қилган. 

Режиссёр ҳар ким ўзича бир олам эканлиги ва жамиятда ўз ўрни борлиги, кимгадир тенглашиш ёки бировдан ўзиб кетиш ҳар доим ҳам тўғри эмаслигини тушунтиришга интилган.

Айни пайтда мультфильмни ишлаб чиқариш ишлари давом этмоқда.

Фильмнинг сценарий муаллифи Аъзам Исҳоқов, постановкачи режиссёр ва рассом Гаянэ Матевосян, бастакор Жамшид Изомов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1