1

Бир неча ўзбекистонликлар ўз ихтиёри билан Уханда қолди

ДУНЁ 07.02.2020, 17:27
Теглар: Хитой, коронавирус
Бир неча ўзбекистонликлар ўз ихтиёри билан Уханда қолди

Хитойнинг Ухан шаҳридан 84 нафар ўзбекистонлик олиб келинди. Аммо, Уханда яна бир неча нафар ўзбекистонлик ўз ихтиёри билан қолди. Уларнинг аниқ сони маълум эмас. Бу ҳақда @BUGUNUZ телеграм канали хабарига асосланиб Соф.уз маълум қилди.

Кетишни истамаган ўзбекистонликларга кўра, Ухандаги коронавирус хавфи билан боғлиқ вазият бироз юмшаган, шаҳар тўла назорат остида.

Ухандаги Аграр университетнинг озиқ-овқат биокимёси бўйича фан доктори, 28 яшар Фаррухбек Расулов ўз ихтиёри билан қолганлардан бири.

Фаррухбек Расулов Ўзбекистонга қайтмагани сабабларини шундай изоҳлайди:

“Биринчидан, бу ерда вазият секин-аста юмшаб бораяпти. Буни кўчаларда одамларнинг кўпайишидан ва бир қанча иш жойлари, давлат хизматлари агентликлари, банклар, баъзи ресторан ва ошхоналар қайта ишга тушганидан билиш мумкин. Чунки кўчадаги аввалги сукунат, байрам сабабли эди.

Иккинчидан, менинг бу ерда илмий ишим билан боғлиқ тажрибалар ҳар йили фақат бир марта намуна олиш мумкин бўлган маҳсулотлар билан боғлиқ. Агар бу йилги иш тугатилмаса, бир йил ютқаздим деяверинг.

Учинчидан, ҳозир бу ерда касалликка қарши курашиш учун энг кучли мутахассислар мавжуд. Айнан Ухан шаҳрида. Яшаб турган жойимнинг атрофида деярли одам кам, анча хавфсиз ҳудуд.

Фаррухбек Расуловнинг айтишича, асосий муаммо одамларни оддий гриппга ҳам ваҳима кўтариши сабабли келиб чиққан:

“Хитой оммавий ахборот воситалари ҳозирда бизда доимий кузатиладиган грипп ва коронавирусни бир-биридан уй шароитида фарқлашга оид тушунтиришлар олиб боришяпти, одамларда бир ҳафта аввалгидек тушкунлик йўқ. Кеча стадионда футбол ва баскетбол ўйнаётганларни ҳам кўрдим. Лекин Уханда ниқоб танқислиги бор. Озиқ-овқат танқислиги ё нархлар қимматлаганини сезмадим, бошида озгина қимматлаганди, яна жойига тушди”.

Фаррухбек Расуловга кўра, Ўзбекистон консуллиги Ухандаги барча ватандошларни чартер рейс борлиги ҳақида огоҳлантирган:

“Ўзбекистонлик 84 ватандош кетган бўлса, тахминан 3-4 таси бу ерда қолган. Бу ерда ҳамма огоҳлантирилди. Ҳаттоки Ухандан 200-300 км узоқликдаги бошқа университетлардан болаларни махсус транспортда олиб келишди".

Уханда ишлаётган 19 яшар олмалиқлик Асадхон Абдуқаҳҳоровнинг айтишича, у 5 февраль куни дадасини Тошкентга учадиган учоққа кузатган:

- Мен дадам билан бирга Ухандаги парклардан бирида ишлаймиз. Чартер рейс Тошкентдан келганидан сўнг, дадамни кузатиб ўзим қолдим. Чунки, бу ерда қиладиган ишларим бор. Вазият эса нормал. Россия ТВсида кўрсатаётганидек ваҳимали эмас. Тўғри, корхона ва мактаблар ҳозирча кўпи ишламаяпти, жумладан бизнинг идорамиз ҳам. Лекин ҳамма ниқоб тақиб кўчаларда ўз ишини қилиб юрибди. Озиқ-овқат тақчиллиги йўқ, барча дўконлар бўлмаса ҳам, уч-тўрттаси ишлаб турибди. Ёнимздаги аптекада ниқоб етарли. Ваҳима қилишга арзирли нарса йўқ.

Шарҳлар

Коронавирус устидан қозонилган ғалабани нишонлаш учун хитойликлар 1000 та дрон иштирокида шоу уюштиришди (видео)

12.04.2020, 16:42

Дунё мамлакатларида коронавирус пандемияси билан кураш олиб бораётган бир вақтда Хитой коронавирус устидан қозонилган ғалабани нишонлади. Бу тантанага Хитой осмонига чиққан 1000 та дрон иштирокидаги шоу...
Хитойда коронавирусга чалинганларнинг қарийб 92 фоизи тузалиб кетди

31.03.2020, 18:24

Хитойда COVID-19 билан оғриган беморларнинг 92 фоизга яқини тузалиб кетди ва бу рақам кейинги ҳафталарда ошиб бормоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Тарик...
Хитой қандай қилиб коронавирус инфекцияси тарқалиш занжирини узди? (Видео)

30.03.2020, 21:31

Хитой қандай қилиб коронавирус инфекцияси тарқалиш занжирини узди, қандай қилиб Covid-19 вируси оқибатидаги хавфли касаллик тарқалишини тўхтатишга олди? Бунга жавоб шуки: Ҳукумат томонидан қатъий карантин режими...
Хитойда коронавирусга қарши аёвсиз кураш давом этмоқда (Видео)

10.03.2020, 16:42

Хитойда пайдо бўлиб, кўпчилик мамлакатларга тарқаб улгурган янги турдаги коронавирус билан курашишда бугунги кунда дунёда барча чоралар ишга солинмоқда. Кўплаб беморларнинг ўлимига сабаб бўлаётган вирусни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1