1

Дарс соати қўшиб бериш учун “печать”ли ҳужжат талаби тўғрими?

САВОЛ-ЖАВОБ 10.02.2020, 15:00
Дарс соати қўшиб бериш учун “печать”ли ҳужжат талаби тўғрими?

— 1992 йил ўзим ўқиган 8-умумий ўрта таълим мактабига бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишга кирдим. 28 йиллик педагогик тажрибага эгаман. Кейинги 10 йилликда мактабимизда ишчи ходимлар кўпайиб, дарс соатларимиз камайиб борди. Мактабимизда дарс соатлари тўғри тақсимланмаган. Ҳозир 6 соат дарс билан таъминланганман. Ёш ходимларнинг дарс соатлари меникидан 2 баробар кўп. Илмий бўлим мудирига ариза ёзгандим. “Сиз ҳам “печать” қўйилган ҳужжат олиб келинг, дарс соати қўшиб берамиз”, деди. “Қаердан оламан?!” деган саволимга “Баъзилар халқ таълими бўлими мудири, бошқалар прокуратурадан”, деб жавоб берди... 6 соат дарс билан на оиламни боқа оламан ва на келинимнинг шартнома тўловини. Илтимос, амалий ёрдам берсангиз. 

Умида Ғозиева, Фарғона вилояти Олтиариқ тумани

“ЎҚИТУВЧИЛАРДАН АСОССИЗ ҲУЖЖАТ ТАЛАБ ҚИЛМАСЛИК ТУШУНТИРИЛДИ”

Д.КЕНЖАЕВ, Халқ таълим вазири ўринбосари:

— Мазкур мурожаат вазирлик кўрсатмасига асосан Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси мутасадди ходимлари томонидан жойида У.Ғозиева иштирокида ўрганилди. Ўрганиш жараёнида мактаб директорининг 2019 йил 6 ноябрдаги 27-сонли буйруғи асосида У.Ғозиевага қўшимча 2 соат дарс ажратилди. Мактаб маъмуриятига ўқитувчилардан асоссиз ҳужжат талаб қилмаслик масаласида тушунтириш берилди. У.Ғозиев ўрганиш якунларидан қаноатланганини ёзма баён қилди.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1